Ташкент +13° Sun 20:17
Долзарб мавзулар Фото

Бош шифокорнинг совуққонлигига қатъий чора кўрилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 11:26

Айни пайтда, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизими ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётига бевосита дахлдор соҳа. Шу боис, тизимни тубдан ислоҳ этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аввало соҳада бошқарув ва ташкилий ишлар такомиллаштирилмоқда.

Ўтган қисқа вақт давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг қуйи бўғинлари, республика ва ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида раҳбарлар алмашинуви рўй берди. Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар профессор, фан докторлари раҳбар лавозимларига тайинланди. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига вилоят даволаш-профилактика муассасаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаол иш олиб бораётган 183 нафар малакали кадрлар раҳбар этиб тайинланди.

Айни пайтда, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси фаолияти ўрганилганда, айни шу камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори А.Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Бугун раҳбар кадрларга қўйиладиган талаб ва улар елкасидаги масъулият ҳар қачонгидан ҳам ортмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт. Ушбу талаб барча соҳалар қатори тиббиёт тизими бошқарув органлари раҳбарлари учун ҳам дахлдор. Замон талабига жавоб бера олмаган раҳбар эса халқимизни рози қилиб, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўша олмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии