Ташкент +18° Thu 02:19
Долзарб мавзулар Фото

“Нукус” халқаро аэропортида янги терминал ишга туширилди (фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 16:23

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори ижроси доирасида “Нукус” халқаро аэропортида соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди.

Бу “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан ҳукумат кўмагида мамлакат сайёҳлик салоҳиятини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва республика аэропортларининг инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилган навбатдаги лойиҳадир.


Янги терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Бинода авиация хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун замонавий муҳандислик ва технологик жиҳозлар ўрнатилган.
Шунингдек, парвоз олди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда рўйхатдан ўтиш устунлари сони кўпайтирилган. Терминалда маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айирбошлаш шохобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар учун муҳайё этилган.
Эслатиб ўтамиз, “Нукус” халқаро аэропорти ҳар қандай русумдаги самолёт ва вертолётларни қабул қилиш имконига эга. Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3 минг метр, кенглиги 45 метрдан иборат. Аэродромда халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий ёритиш-сигнал ва аэронавигация ускуналари ўрнатилган.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15