Ташкент +31° Mon 08:42
Долзарб мавзулар Фото

"Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 18:06

Болалар ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир. Китоб ёшлардаги билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолмасликларининг олдини олишда муҳим восита ҳамдир. Зеро, танловнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад шу аслида.

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.«Ёш китобхон» танловининг ёшлар ҳаётида катта бурилиш ясагани, мана шу танлов орқали юртимизда китобга бўлган меҳрни шаклланаётгани бу йилги танловни ҳам юқори савияда ўтказиш, кенг оммани жалб қилган ҳолда ташкил этиш, энг асосийси, шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Иккинчи мавсумда ҳам «Ёш китобхон» танлови ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдек буюк мақсадига, албатта, эришади.

Ҳозирда танловга тайёргарлик айни авж палласида.

Эртага, 12 июль куни соат 07:00да барча ҳудудларда танлов ўтказиш учун шай этиб қўйилган аудиторияларга электрон тест дастурлари етказилади. Дастур пароли мухрланган конверт кузатувчилар, маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирокида очилади ва соат 08:00га қадар аудиториядаги барча компютерларга ўрнатилади.

Тест синовлари соат 9:00 да белгиланган аудиторияда бошланади ҳамда танлов иштирокчилари сонидан келиб чиқиб, соат 18:00 гача давом этиши мумкин.

Танлов иштирокчилари ўз хоҳишига кўра ўзбек ёки рус тилида тест синовларидан ўтишлари мумкин.

«Ёш китобхон» танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш босқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии