Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Эр-хотиннинг уруши ўлим билан тугади

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.08.2018, 10:18

У дока рўмолнинг қуриши эмас экан. Тошкент туманида бўлиб ўтган ана шундай жанжалларнинг бири ўлим билан якунланди.

Келес шаҳри “Оқибат” маҳалласидаги, Оқибат кўчаси, 5-уй, 10-хонадонда яшовчи Бахит Абатов ўша куни ҳам уйига маст ҳолатда кириб келди. Эрнинг бу ҳолатда кўрган Зулхумор Абатова яна эътирозларини билдира бошлади. Бир зумда бақир-чақир авж олди. Росмана жанжал бошланди. Эрининг ҳақоратларига чидай олмаган аёл бош қисми тўмтоқ бўлган жисм билан унинг бошига урди. Ўзини ўнглаб олган Бахит эса ош пичоқни олиб чиқиб, турмуш ўртоғининг ўнг биқин соҳасига тан жароҳати етказди.

Натижада Зулхумор Абатова Тошкент тумани Марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.

"Халқ сўзи" нашрининг хабар беришича, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш чоғида, ош пичоғи ашёвий далил сифатида уни ишлатган ширакайф эр эса эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Уч нафар фарзанд етим бўлиб қолди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии