Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Эрдўғон билан мулоқот қилди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 09.08.2018, 09:45

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юқори суръатларда ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этган.

Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон Президентининг Туркияга ва 2018 йил апрель ойи охири — май ойи бошида Туркия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифлари икки томонлама кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, аниқ амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланган.

«Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг томонларни қизиқтирган долзарб масалаларини муҳоқама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар», - дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини, кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии