Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Оқилов маҳбус ҳужумига учради

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 10.08.2018, 12:02

Стокгольмдаги теракт ҳақидаги иш бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловга турмада маҳбуслардан бири ҳужум қилди, деб ёзади Sputnik.

Ҳодиса ўтган ҳафтада хавфсизлик даражаси юқори бўлган Кумла қамоқхонасида юз берган. Оқиловга ноқонуний тарзда қурол сақлагани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус ҳужум қилган. У Оқилов сақланаётган камерага кирган ва эшикни ичидан беркитиб олган.

Шундан сўнг ичкаридан бақир-чақир ва зарба товушлари эшитилган. Соқчиларнинг кўрсатма беришларича, улар ичкарига киришганида маҳбус ерда ётган Оқиловга зарба бераётган бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Ҳужум қилган маҳбус изоляция бўлимига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрелда Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. У 500 метрдан зиёд масофани босиб ўтгач, Åhlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.

Терактни содир этганликда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов айбланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии