Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 10.08.2018, 13:50

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, «Камолон» маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Давлатимиз томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилган эди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрди. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди.

Президентимиз Бўзсув канали бўйлаб қурилган сўлим сайигоҳни ҳам кўздан кечирди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии