Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Энди ННТ фаолиятини адлия органлари ўрганади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.08.2018, 18:10

Фаолияти ўрганилиши режалаштирилган ННТ раҳбари ёзма равишда хабардор қилинади.

Ҳукумат қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига риоя этилиши, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ўрганади.

Ўрганишлар адлия органи раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур буйруқ ўрганиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин қабул қилинади ва бу ҳақда фаолияти ўрганилиши режалаштирилган ННТ раҳбари ёзма равишда хабардор қилинади.

Ўрганиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.

Ўрганиш натижаларига кўра 5 иш куни ичида белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Хусусан, тақдимномалар киритиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ва .ҳ.к.

Низомда белгиланишича ўрганишларнинг тўлиқ холисона ўтказилиши учун ўрганиш ўтказган адлия органининг масъул ходими шахсан жавобгар ҳисобланади.

ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии