Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Эътиборли бўлинг — хасталанмайсиз!

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 28.08.2018, 11:40

Инсон танасида ҳис қилувчи шундай аломатлар борки, бир қарашда оддий туюлса-да, уларга, албатта, эътибор қаратиш лозим. Ҳар ким учун биринчи ёрдамчи инсоннинг ўзи. Оғир асоратлар юзага келмай туриб, даво чораларини кўрайлик.

“Кўксим оғирлашиб кетяпти”

Кўкрак қафасидаги ҳар қандай оғриқ, айниқса, терлаш, қон босими ошиши, нафас қисиши билан кечса, юрак хасталикларининг даракчиси бўлади. Жисмоний ҳаракатлар пайти уларнинг кучайиши яхшиликка эмас. Энг ёмони, бу белгилар рўй беражак юрак ҳуружидан хабардор этаётган бўлиши мумкин. Шифокорга мурожаат қилиш лозим.

“Қўл-оёқларимда жон йўқдай”

Қўл-оёқлардаги кучсизлик, боз устига, уларнинг увишиб қолиши инсультнинг бирламчи аломатларидан бири бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айниқса, бу белгилар тананинг фақат бир томонида сезилса. Гавда мувозанатини сақлай олмаслик, бош айланиши, юришга қийналиш кабилар ҳам кузатилаётган бўлса, зудлик билан мутахассис қабулига бориш керак.

“Нафас олиш қийинлашган”

Кимдир бу белгини кексалик, кимдир семизлик билан боғлайди. Ачинарлиси, кўпчилик шу важларни рўкач қилиб, ўз ҳолатига эътибор қаратмайди. Ваҳоланки, нафас олишнинг қийинлашиши, хириллаш, ҳуштак чалганга ўхшаш овозлар эшитилиши астма, турли ўпка хасталиклари, аллергиянинг оғир шакли, кимёвий унсурлар белгиси бўлиши мумкин. Шифокоргина аниқ сабаб ва даво чорасини белгилайди. Демак, тиббий кўрикни ортга сурманг!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15