Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

"Тараққиёт стратегияси" маркази Тошкентда Хитой ва Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот марказлари ва ОАВлари вакиллари иштирокида халқаро симпозиум ўтказди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 10.09.2018, 20:32

2018 йилнинг 10 сентябрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида икки давлат тадқиқот институтлари ва ОАВ вакиллари иштирокида “Бир макон, бир йўл: Ўзбекистон ва Хитой тадқиқот институтлари ва ОАВлари ўртасида мулоқот” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Хитой халқ дипломатия ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди, деб хабар берди марказ матбуот хизмати.

Симпозиумни ўтказишдан асосий мақсад икки давлат тадқиқот марказлари ва ОАВлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда келгуси режаларни ривожлантириш ҳисобланади. Бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши давлатлар ўртасида халқлар учун хизмат қилувчи ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой “ақл марказлари” ҳамда ОАВлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, давлатларнинг умумий ривожланишига сезиларли хисса қўшади.

Тадбир давомида Хитой халқ дипломатияси ассоциацияси бош котиби ж-б Чжао Сиюань, Хитой халқ дипломатияси ассоциацияси вице-президенти ж-б Ху Чжэньюэ, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Акмал Бурханов ва бошқалар иштирок этиб, маъруза қилдилар.

Ўзбекистон ва Хитой тадқиқот институтлари ва ОАВлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни янада рағбатлантириш, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида маданий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, турли цивилизацияларнинг якдил ривожланишини таъминлаш каби масалалар симпозиум иштирокчилари томонидан сессиялар давомида муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон вакиллари ўз чиқишлари давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида бугунги кунда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш йўлида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида урғу қаратдилар.

Маълумки, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган муҳим вазифалардан бири – бу транспорт ва логистика инфратузулмасини ривожлантиришдир. Бу энг аввало, ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг инвестицион жозибдорлигини оширишга, туризм соҳасининг ўсиши ва энг асосийси, тарихий, этник ва маданий жиҳатдан боғлиқ бўлган минтақамиз халқларининг яқинлашишига хизмат қилади. Ўзбекистон Марказий Осиёни Хитой ва Россия орқали Жанубий, Жануби-Ғарбий Осиё ва Европа мамлакатлари бозорлари билан боғлайдиган транспорт-логистика йўналишларини яратишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Тадбир иштирокчилари, шунингдек Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” халқаро ташаббусининг ўзига хослиги ва долзарблиги ҳақида сўз юритиб, унинг янги савдо йўлларини очиш, транспорт ва иқтисодий коридорларни яратишда Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий манфаатларига мос келишини таъкидладилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15