Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

«GM Uzbekistan» айрим автомобиль моделларини етказиб бериш муддатларини қисқартиради

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.09.2018, 15:38

«GM Uzbekistan» АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ хабар қилди.

Айтиш жоизки, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади. Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА