Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

Италиялик хонанда Бухорода клип олди (видео)

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 11.09.2018, 16:11

Туризм соҳасида ҳам Ўзбекистоннинг бир-биридан гўзал вилоятларини бор жозибаси билан хориж аудиториясига тақдим этишда ҳам янгича йўналишларни излашга тўғри келмоқда. Айнан шунинг учун ҳам “Кўк чой” вокал чолғу ансамбли Италиялик хонанда Даниел Пистолоззи билан ҳамкорликда “Муҳаббат ила Бухоро” (Bukhara with love) номли қўшиқ ишлаб, унга Бухорода клип ишладилар.

Қўшиқ икки рус ва итальян тилларида куйланган бўлиб, клипда Бухоро ўзгача жозиба билан намоён қилинади. Клип “Ўзбектуризм”, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳомийлигида Тўдакўл кўлида суратга олинган.

Клип Франция ва Италия давлатларида 100 кишилик аудиторияга намойиш этилди. Клип томошасидан сўнг 80 нафар киши Бухорога саёҳат қилишга катта қизиқиш билдирган, 60 киши эса ер юзида шундай гўзал табиатли шаҳар борлигини энди билганини айтган.

“Бугунги кунда рекламалар билан одамларни жалб этиш урфдан қолди. Ҳозирда ёшларни Ўзбекистонга саёҳат қилишга жалб этиш учун “Ютуб“га видеолар жойлаш ва уларнинг севимли хонандалари клипларидан фойдаланиш керак. Биз суратга олган клип айнан ёшларбоп ва уни қўл телефони орқали ҳам осонгина томоша қилиш ва бўлишиш мумкин. Яна биз клипда Бухорони одамларга ҳис қилиш даражасида етказа олдик деб ўйлайман. Ундан Бухоронинг сирлилиги ва эртакнамо гўзаллиги бор-буди билан намоён бўлади”, дейди клип режиссёри Жасур Шаметов.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА