Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Таълим соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қилмишлари ошкор этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ, ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.09.2018, 19:18

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази мансабдор шахсларининг қилмишлари фош этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, масъуллар 2017-2018 йиллар давомида таълим жараёнига жалб қилинмаган ўқитувчилар томонидан дарс ўтилганлиги тўғрисида дарс жадвалларига сохта маълумотлар киритган. Ушбу маълумотлар асосида 9 нафар ўқитувчига ўтилмаган ўқув машғулотлари учун сохта буйруқлар расмийлаштирилиб, 9,2 млн. сўм иш ҳақлари тўланган. Шунингдек, марказнинг 3 нафар раҳбар ходимига асосий ва ўтиши мумкин бўлган ўқув машғулотларидан ташқари дарс соатлари учун 7,4 млн. сўм иш ҳақларини ноқонуний равишда тўлаб, жами 16,7 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15