Ташкент +23° Tue 20:27
Долзарб мавзулар Фото

Александр Лукашенко: ўзбеклардай савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 13.09.2018, 14:55

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мазкур ташриф тафсилотларини ёритиб бораётган Беларусь Телеграф агентлиги – “БелТА”нинг хабар беришича, икки мамлакат раҳбарларининг тор доирадаги музокарасида Александр Лукашенко Ўзбекистон иқтисодиёти ва давлатлараро муносабатлари тараққий этаётганидан беларуслар мамнун эканини айтиб ўтган, деб ёзмоқда ЎзА.

Шунингдек, у юртимизда истиқомат қилаётган беларусь диаспорасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор қилган.

“Мен бу ерга Сизнинг Беларусь ва беларусларга муносабатингиз учун миннатдорлик билдиргани келдим. Биз, аввало, меҳнатсеварлигимиз билан бир-бирига жуда ўхшаш халқмиз. Агар ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни ўзбеклар каби савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки карра бойроқ бўлардик. Ўйлайманки, сизлар бизга ўз тажрибангизни ўргатасиз,” – деган Беларусь раҳбари.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15