Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

Шерзод Шерматов мактаб формаси бўйича тайёрланган репортажга муносабат билдирди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.09.2018, 11:01

13 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда "Oʻzbekiston 24" телеканали орқали мактаб ўқувчиларининг формаси борасида тайёрланган репортажи кенг тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу борада Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook‘даги саҳифасида ўз фикрини билдирди.

“Халқ таълими тизимидаги фаолиятининг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Лекин, афсуски, ҳалигача шу масала муҳокамада. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди.

Журналистлардан илтимос, биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик, обрўсини тўкишга эмас. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин. Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди.

Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА