Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда "Амирсой" тоғ курорти лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.09.2018, 18:32

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Амирсой” дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ва хориждан туризм ва қиш спорти мутахассислари, идора ва ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воститалари ходимлари иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда хорижий сайёҳларни кенгроқ жалб этиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр билдирилди. Тошкент вилоятининг Бўстонлдиқ туманида ташкил этилаётган “Амирсой” дам олиш масканининг имкониятлари, у ерда сайёҳлар учун яратилаётган шарт шароитлар ҳақида сўз юритилди. Ғарбий Тяньшань тоғ тизмалари этагида, 900 гектар ҳудудни эгаллайдиган ушбу маскан бош инвестор – Андорранинг PGI Management (Pas Grau Internacional Management) компанияси билан ҳамкорликда барпо этилмоқда.

Мазкур дам олиш масканининг биринчи босқичи жорий йилнинг 15 декабрь куни ишга туширилиши кўзда тутилган.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.

— Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Чорвоқ” Биринчи эркин туристик зонасини қуриш ишлари ҳам муаффақиятли давом этаётир, – деди А.Абдуҳакимов. — Бу ерда “Амирсой” дам олиш масканининг қурилиши тоғ-чанғи спорти, ҳордиқ чиқаришнинг янги даражага кўтаришда муҳим омил бўлади. Шу боис ҳукуматимиз ҳам бугунги кун учун долзарб бўлиб турган бу экологик лойиҳани қўллаб қувватлмоқда.. Айни пайтда ушбу қишки курортга олиб борадиган йўлларни қуриш, электр таъминотини йўлга қўйиш борасида муайян ишлар бажарилмоқда. “Амирсой” тез орада Ўзбекистон фуқаролари ва унинг меҳмонлари учун севимли масканга айланишига ишонаман.

Тадбирда мазкур дам олиш масканида йўлга қўйиладиган хизмат турлари, афзалликлари, имкониятлари ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА