Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.09.2018, 20:18

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 330 дан ортиқ депутатлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида сайлаш масаласи муҳокама этилди.

И.о. хокима столицы избран сенатором Олий Мажлиса Республики Узбекистан

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев Сенат аъзоси этиб сайланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик“ ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳар “Артел Инжиниринг“ МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган.

2018 йил 26 апрель куни Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15