Ташкент +23° Tue 20:27
Долзарб мавзулар Фото

Бухорода йигит ўз севгилисига суиқасд қилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.09.2018, 20:40

Рашк туфайли суюкли ёрининг ҳаётига суиқасд қилиш ҳеч ақлга сиғмайдиган иш.

Меҳр-муҳаббат – тирикликнинг борлиги, давомийлигини таъминловчи бебаҳо туйғу. Уни ҳар юракда янгидан туғилади, деб бежиз айтишмайди. Чунки бу туйғу ҳар кимда ҳар хил кечади. Айниқса, йигитларнинг муҳаббат изҳори ҳам турлича. Кимдир севгилисининг қучоғини гулга, қувончга тўлдирса, баъзилари эса...

Гап шундаки, Бухоро вилоятининг Вобкент тумани Имомқозихон қишлоғида яшовчи Б. исмли йигит ҳамқишлоғи Н. исмли қиз билан бир-бирига кўнгил қўйган эди.

Бундан хабар топган қизнинг ота-онаси қизини шу йигитга беришга рўйихушлик бермайди. Ғазабланган йигит эса қиз билан учрашиб, унга бор заҳрини соча бошлайди. Ўзаро жанжал йигитнинг қиз кўксига пичоқ уриши билан якун топди.

– Ушбу жиноят ишига оид суд жараёнида судланувчи ушбу қотилликни амалга ошириш учун зимдан тайёргарлик кўргани маълум бўлди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди судьяси Завқий Қурбонов. – Қиз билан учрашиш учун йўлга чиқар экан, у ўзи билан пичоқ олади. Қизнинг ота-онаси уни бошқа кишига турмушга беришини ўйлаган йигитнинг кўзи қонга тўлганди. Йўл-йўлакай йигит қизнинг отасига қўнғироқ қилиб, шу куни бир воқеа содир бўлишини, унинг тафсилотлари ҳақида кечқурун хабар топишини билдиради. Бу ҳаракати билан у режалаштирган жиноятига ишора қилган.

Қиз деярли тўрт йил севишган йигитининг олдига келар экан, уни еру кўкка ишонмаган одамдан асло шубҳа қилмаган. Бироқ йигит учрашувга келган қизнинг чап қўлининг елка қисмига жами етти маротаба ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Воқеа жойига қизнинг отаси томонидан юборилган тоғаси ва амакиси етиб келган.

Йигит қасддан одам ўлдириш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан яширинади, деб ёзмоқда ЎзА.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, судланувчи Б. Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15