Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

Самарқандда калтакланган фуқаро касалхонада вафот этди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.09.2018, 20:46

2018 йил 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчилар О.Х. ва Ё.М. “Эргашхон” хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.А. соғлиғи ёмонлашиб касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган. О.Х. ва Ё.М. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА