41

Сурхондарёда тош асрида ишланган расмлар бор

МОЗИЙДАН САДО 21.09.2018, 11:12
8743
Сурхондарёда тош асрида ишланган расмлар бор

Ёдгорликларни муҳофаза қилиш “қизил китоби”га киритилган бу расмлар ибтидоий санъатнинг ноёб дурдонаси сифатида дунё олимлари, археологлар ва рассомларда катта қизиқиш уйғотиб келади. Ўтмишдаги қоя санъатининг нафис намуналарига Марказий Осиёнинг энг қадимги ранг тасвир расмларидан бири сифатида қаралади.

Шеробод тумани Кўҳитанг тоғлари бағрида жойлашган Зараутсой дарасидаги унгир ва камар тошларида 200 дан ортиқ ана шундай ранг тасвир санъати намуналари сақланиб қолган, деб ёзмоқда ЎзА.

Сокин дарада тошларга қизил охра билан ўйиб, чизиб ишланган расмлар контур ва соя услубига хослигидан беихтиёр ҳайратланиб, қадимги сеҳрли ов маросимларига, одамларнинг диди ва тасаввурига қойил қоласиз. Уларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзарасидан ҳайратланасиз. Ёввойи буқа, тулки, бурама шохли эчки, жайрон, тоғ эчкиси каби ҳайвонлар, найза, укей, ўроқсимон ва бошқа қуроллар, ниқобланган одамларнинг ўзига хос ҳаётий қилиб тасвирланганига шоҳид бўласиз.

Гўзал ва бетакрор юртимиздаги бундай ноёб ёдгорликларнинг тарифу тавсифини жуда кўп эшитгандан кўра, бир марта бўлса-да, кўриш қизиқ. Мабодо Сурхондарё тарафларга йўлингиз тушиб қолса, Термиз шаҳридан юз чақиримча масофадаги тоғ қўйнида жойлашган ноёб санъат намуналарини томоша қилинг. Қадимдаги одамларнинг ақлу заковатидан завқ олиб, юксак ранг-тасвир санъатига ўзингиз баҳо беринг.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz