Ташкент +4° Wed 02:14
Долзарб мавзулар Фото

​Анжир қайси касалликларда фойдали?

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 28.09.2018, 13:43

Анжир инсон организми учун муҳим ҳисобланган витамин ва минерал моддаларга бойдир. Жумладан, анжир таркибида кальций моддаси кўп бўлиб, суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди. В6 витамини эса организмда яхши кайфиятни бахш этувчи серотин моддасининг ажралиб чиқишига ёрдам беради. Шунингдек, анжирнинг энг муҳим озуқавий таркиби қанддир.

  • Олимларнинг таъкидлашича анжир турли хасталиклар, жумладан, экзема, астма, шамоллаш, фурункула, ўсимта ва яра касалликлари кабиларни даволашда тавсия этилади.
  • Шунингдек, кардиолог-шифокорлар ҳам юрак-қон томир касалликларини даволаш ва олдини олиш мақсадида ҳар куни 2-3 дона анжир мевасини истеъмол қилишни тавсия этишади. Анжир варикоз касалликларида ҳамда қон қуюқлашиб қолиши, тромблар ҳосил бўлиши натижасида юзага келувчи касалликларда ҳам фойдали.
  • Шифобахш мева ошқозон-ичак йўллари тизимидаги бузилишларда ҳам ёрдам беради. Таркибида кальций моддаси кўплиги туфайли, суяк ва бўғим касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
  • Анжирдан табобатда балғам кўчирувчи, пешоб ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, антитоксин восита сифатида фойдаланилади.
  • Шарбати эса қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
  • Барглари диабет беморлар учун фойдали.
  • Анжир узоқ вақт касал бўлган кишиларга куч ва қувват бахш этувчи мева. У жисмоний ва ақлий чарчоқни бартараф этади.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии