Ташкент +6° Sat 10:46
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 09.10.2018, 00:06

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.

Карасин Асадовни лавозимга тайинланиши билан табриклаб, унга муваффақият тилади.

Дипломатлар Россия-Ўзбекистон икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Улар Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш, ҳамкорликнинг янги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ишларини якунлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. Шунингдек, бу ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии