Ташкент +12° Sat 11:47
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев Сенат Раисига юртимизда чоп этилган Франция Конституциясининг илк нусхасини совға қилди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 09.10.2018, 00:18

Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Париж шаҳрида Франция Республикаси Сенати Раиси Жерар Ларше билан учрашди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Сенат Раисини самимий қутлар экан, уни Франция Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 60 йиллиги билан табриклади. Ушбу сана муносабати билан юртимизда ўзбек ва француз тилларида чоп этилган Франция Конституциясининг илк нусхасини совға қилди. Жерар Ларше бу китобни катта мамнуният билан қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик улардаги дўстлик гуруҳлари иши туфайли анча фаоллашганини мамнуният билан қайд этди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатасида ҳам Франция парламенти билан ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилган. Франция Сенатида “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи, қуйи палата – Миллий ассамблеяда “Франция - Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Францияга илк расмий ташрифи узоқ истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликнинг, жумладан, мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб олишга хизмат қилиши қайд этилди.

Жерар Ларше Франция Ўзбекистон билан дўстлик ришталари, самарали шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва уларга тизимли тус беришга тайёр эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Франция Сенатининг тарихий биносини кўздан кечирди.

Франция Сенати биносидан фотосуратлар

3.JPG

4.JPG

5.JPG

6.JPG

7.JPG

9.JPG

10.JPG

11.JPG

12.JPG

15.JPG

17.JPG

18.JPG

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии