Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

GM Uzbekistan "Lacetti" автомобили учун имтиёзли кредитларни эълон қилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 09.10.2018, 16:50

«GM Uzbekistan» компанияси «Капиталбанк» билан ҳамкорликда «Lacetti» автомобили учун имтиёзли кредитларни жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредит расмийлаштириш мумкин:

  • 10% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 5 йилгача — 22% йиллик;
  • 30% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 3 йилгача — 20% йиллик;
  • 50% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 2 йилгача — 19% йиллик;
  • 60% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 15 ойгача — 18% йиллик.

Имтиёзли автокредит учун ҳозирда 1000 дона мазкур русумдаги автомобил жамланмаси сотувга чиқарилган.

Тез орада коммания автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган «GM Uzbekistan» автомобиллари моделларини кенгайтиришини маълум қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии