Ташкент +12° Sat 11:47
Долзарб мавзулар Фото

Самарқанд вилоятида 18 ёшли коллеж ўқувчиси қотилликка қўл урди (видео)

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 10.10.2018, 11:28

2018 йилнинг 3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи, Челак транспорт касб-ҳунар коллежининг 18 ёшли 3-босқич ўқувчиси 21 ёшли бошқа бир йигитни уриб ўлдиради.

Маълум бўлишича, гумондор ва марҳум ўртасида азалдан келишмовчиликлар мавжуд бўлган, бунинг оқибатида уларнинг ўртасида жанжал юзага келган. Муштлашув натижасида Аббос Синдоровга оғир тан жароҳати етказилган ва у касалхонада вафот этган.

Ҳозирда 18 ёшли Бекжон Эшонқулов гумондор сифатида қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии