Ироқнинг Бағдод шахрида бундан бир неча кун аввал “Бағдод гўзали — 2014” танлови ғолиби бўлган ироқлик модел Тара Фареси ўлдириб кетилган эди, дея ёзмоқда “Аргументи и факти” нашри.
Мазкур воқеа юзасидан янги маълумотлар эълон қилинди. Кўчадаги кузатув камерасига олинган тасвирларда номаълум эркак автомобиль бошқариб кетаётган Тарага қарата ўқ узганини кўриш мумкин.
Қизнинг машинаси эса бориб йўл четидаги одамларни урган. Тара Фарсе бошидан 2 ва кўкрак қисмидан 1 та ўқ еган. Жиноятчилар ҳақида тафсилотлар йўқ.
Комментарии