Ташкент +11° Wed 01:20
Долзарб мавзулар Фото

Ислом Каримовнинг ўғли "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКни судга берди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 09:46

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдан маош пулини ундириб беришни сўраб, Москва Твер судига даъво аризаси билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik.

Суд матбуот хизмати маълумотига кўра, суд йиғилиши 24 октябрь кунига тайинланди.

ОАВ маълумотига қараганда, Пётр Каримов миллий авиакомпанияда юқори лавозимда ишлаган.

Пётр Каримовнинг сўзларига кўра, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК унга белгиланган иш ҳақини тўламаган.

Даъво аризаси қуйидагича ифодаланади: "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар".

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бу ҳолатдан хабари йўқлигини, аммо Петр Каримов компанияда фаолият юритгани ҳақидаги маълумот борлигини маълум қилди.

Айрим маълумотларга қараганда, Пётр Каримов Азия-Инвест банкида ишлаган.

Пётр Каримов 1969 йилда туғилган. ОАВ маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда у Москва вилоятида истиқомат қилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии