Ташкент +11° Wed 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 10:02

Кеча, 10 октябрь куни Тошкентнинг «Чинни бозори» - Қорақамиш 2/4 йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи «Mercedes-Benz Low Floor» русумли 87-автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ёнғин соат 14:52да автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчасидан ўтаётганда содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 15:01да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг мотор бўлмаси ёниб кетган.

Ҳайдовчи ва йўловчиларга зарар етмаган.

Ёнғинга автобуснинг ёқилғи тизимидаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии