Ташкент +11° Wed 01:20
Долзарб мавзулар Фото

"Халқаро қизлар куни" муносабати билан II-Республика қизлар фестивали ўтказилмоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 10:29

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бутун дунёда нишонланадиган “Халқаро қизлар куни” муносабати билан II-Республика фестивалини ўтказмоқда.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад қизларнинг билим олишига, китоб ўқишига бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, шу билан бирга уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборат.

Фестиваль доирасида иқтидорли қизларнинг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси, ноёб ва инновацион ғоялар намойиши, қизлар мушоираси, чемпион ва юксак муваффақиятларга эришган қизлар билан учрашувлар, миллий либослар намойиши, ёш рассом қизлар кўргазмаси, қизлар миллий веломарафони ташкил этилади.

Фестиваль якунлари бўйича ўз фаолиятида юксак марраларга эришган қизлар тақдирланади.

Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблясида асос солинган. Ушбу кун қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда нишонланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии