Ташкент +6° Sat 10:46
Долзарб мавзулар Фото

Путин Хабиб Нурмагомедов билан учрашиб, унинг отасидан ўғлини қаттиқ жазоламасликни сўради (видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 11.10.2018, 10:53

Россия президенти Владимир Путин россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда ntv.

Учрашувда спортчининг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ҳам иштирок этди.

"Мен спорт қадриятлари ҳамма нарсадан – маош ва рекламадан устун бўлишига умид билдирмоқчиман. Мен биринчи навбатда сенинг рақибинг жамоасини назарда тутмоқдаман. Нима бўлганда ҳам сизлар оддий эркакча ва спортчиларга хос дўстлик ва мулоқот учун йўл топасизлар деб умид қиламан", - деди Путин.

Путин Хабиб Нурмагомедовни табриклаб, унинг отасидан ўғлини жангдан кейинги жанжал учун қаттиқ жазоламасликни сўради.

Владимир Путин ва Ҳабиб Нурмагомедовнинг учрашуви Ульяновск шаҳрида “Россия – спорт мамлакати” форуми доирасида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрда Американинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган “йил жангида” россиялик яккакурашчи ирландиялик рақибини ишончли ғалаба билан енгиб ўзининг чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии