Ташкент +12° Wed 00:20
Долзарб мавзулар Фото

Пойтахтдаги 433-сонли боғчада болалар нимадан заҳарлангани ва аҳволи ҳақида маълумот берилди (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 11:33

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда болалар Мирзо Улуғбек туманидаги 2 ва 4-сонли болалар юқумли касалликлар шифохоналарида даволанишмоқда. Уларга «Ўткир ичак диареяси» ташхиси қўйилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдан натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли ҳолатда.

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлангани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.

Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан 2018 йил 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии