Ташкент +11° Wed 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Қарғага 32 тилда гапиришни ўргатган ўзбекистонлик йигит 27 ёшида оламдан ўтди (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 15:15

Сурхондарёлик ҳайвон ўргатувчи, ўзига тегишли қарғага кўплаб тилларда гапиришни ўргатган Шодибек Чориев 27 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га унинг оила аъзолари маълум қилди.

Йигит 9 октябрь куни оламдан ўтди.

Маълум бўлишича, у бириктирувчи тўқима диффиренсиаллашмаган диффуз касаллиги, кардит, гепатит ва бошқа бир қанча касалликлардан азият чекиб келган.

Шодибек 1991 йили Сурхондарёнинг Шеробод туманида туғилган. У Ўрта Осиёда ягона бўлган Гоша лақабли 32 тилда сўзлашувчи қарғаси билан машҳурликка эришган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии