Ташкент +11° Wed 01:20
Долзарб мавзулар Фото

Хабибга чемпионлик камари топширилди, унинг отаси Макгрегорни кечирди (фото)

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 16:20

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга чемпионлик камари топширилди, деб хабар берди Оламспорт нашри.

Хабарингиз бор, Конор Макгрегорга қарши кечган жанг якунида Хабиб октагонни тарк этган ва унинг ташқарисида тартибсизликни юзага келтирганди. Нурмагомедовнинг жамоасидагилар эса октагонга чиқиб, Конорни дўппослашга уринишганди.

Шу сабабли ҳам жангдан сўнг ғалаба қозонган россиялик спортчига чемпионлик камари октагоннинг ўзида тантанали равишда топширилмаганди. Хатто уни октагондан ташқаридаги қилмиши ва жамоадошларининг зўравонлиги учун чемпионлик камаридан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлганди.

Ниҳоят, UFC раҳбарияти чемпионлик камарини ўзининг ҳақиқий эгасига топширди. Хабиб чемпионлик камари билан тушган суратини ижотимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлади. Унинг отаси Абдуманноп Нурмагомедов ҳам камарни қўлига ушлаган ҳолатда суратга тушди ва ўз манзилига йўлланган куракда турмайдиган сўзлари учун Конорни кечирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии