Ташкент +12° Sat 11:47
Долзарб мавзулар Фото

Компьютер душманингизга айланмасин!

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 11.10.2018, 17:27

Бугун ҳаётимизни электрон воситаларсиз тасаввур қилолмаймиз. Компьютер, планшет ёки ноутбукдан фойдаланаётганда оддий қоидаларга риоя этсангиз, кўзларингиз равшанлигини йўқотмайди. Демак, танишинг.

Шрифтни катталаштирамиз. Фақат бирор матнни ўқиётганда эмас, доим экранингиздаги белгилар катта ўлчамда бўлсин. Майда шрифт кўзингизни тез чарчатиб, бош оғриғига ҳам сабаб бўлади. Каттароқ матнларни эса қоғозга чиқариб ўқиган маъқул.

Ёрқинлик меъёрида бўлсин. Жуда ҳам хира ёки ҳаддан ташқари ёруғ экран кўзларингизни зўриқтиради. Шундай экан, телефон ёки планшет қувватини эмас, кўзлар саломатлигини асранг.

Масофа сақланг. Аввал суратдагидек жойлашинг. Компьютер томон эгилиб ўтиришингиз нафақат кўз нурига, умуртқа поғонасига ҳам салбий таъсир этади. Қолаверса, экранни бироз орқа томонга қиялатиб қўйишни унутманг.

Кўзларингизни тез-тез очиб-юминг. Бу компьютер қаршисига михланиб ишловчиларнинг эсига ҳам келмайди, аммо ушбу машқни ўзлаштириб олишса, кўзлар саломатлигини таъминлаган бўлишарди.

«20/20/20». Мунтазам экран қаршисида ўтирадиган бўлсангиз ёки телефонингизга тикилишдан ўзингизни тўхтата олмасангиз, кичик танаффусга нима дейсиз? Бунинг учун ҳар 20 дақиқада 20 сония 20 метрдан ошиқ масофадаги манзарадан баҳра олинг. Бу ёғи куз, романтик фаслни дераза оша томоша қилиш билан бу одатни ўзлаштириб олсангиз, ҳам дилингиз равшан тортади, ҳам кўзларингиз раҳмат дейди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии