Му5
46

Ёш гроссмейстерга уч хонали квартира совға қилинди (фото)

ЖАМИЯТ 19.10.2018, 06:59
Теглар: Фото
2707
Ёш гроссмейстерга уч хонали квартира совға қилинди (фото)

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “First Saturday GM” халқаро турнирида иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.

Бундан бир йил олдин Жавоҳир халқаро шахмат устаси унвонига сазовор бўлиб, Президентимизнинг қимматли совғасини қўлга киритганди.

Ўтган бир йилда Жавоҳир ўз устида тинимсиз ишлаб, жорий йил июнь ойида “Воронеж опен-2018” халқаро мусобақасида биринчи, сентябрь ойида Туркияда ўтказилган 20 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи гроссмейстерлик талабини бажарди.

Шуниси қувонарлики, Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлигида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиб, жаҳон шахмат тарихида С.Корякиндан (12 ёшу 7 ой) кейин иккинчи, шахмат ватани бўлмиш Осиёда эса биринчи – энг ёш шахматчи сифатида ўз номини солномаларга муҳрлаб қўйди.

photo5353060931099273823.jpg

Жавоҳирнинг жаҳон шахмат аренасида қўлга киритган бу оламшумул ғалабаси барча юртдошларимизни хушнуд қилгани бор гап.

Жавоҳир Синдаров юртимизда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. Кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери Жавоҳир Синдаровга йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ўқиб эшиттирди.

Табрикномадаги бундай ҳароратли сўзлар ҳаяжонни орттиради.

“Бундай улкан эътироф юртимиз ёшларининг барча соҳаларда, жумладан, ақл-заковат мусобақаси бўлган шахмат бўйича ҳам катта марраларни забт этишга қодир эканини яна бир бор яққол намоён этмоқда.

photo5353060931099273825.jpg

Айни вақтда бу тарихий воқеа ўзининг буюк илмий кашфиётлари, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва тафаккури билан дунёни ҳайратга солган улуғ алломаларимизнинг муносиб вакиллари юртимиздан етишиб чиқаётганини кўрсатади”.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса Сергели тумани, Чорбоғ маҳалласидаги 102-уйнинг 3 хонали 27-хонадони калитини тантанали равишда топширди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Бундай эътибор кўнглимни тоғдек кўтарди. Президентимизга ўз ташаккуримни билдираман. Табрик мени янада руҳлантириб, бундан-да юксак натижаларни қўлга киритишимда куч беради, – дейди Жавоҳир Синдаров. – Ютуқларга эришишимда устозларим Сабоҳат ва Сирожиддин Зайниддиновлар, Акром Тошхўжаев, Бобур Сатторов ва халқаро гроссмейстер Марат Жумаевнинг сабоқлари, ота-онам, яқинларим, айниқса, бобом Комил Синдаров, маънавий устозларим Бакриддин Зарипов, Муртазо Раҳматовнинг дастаклари, юртимизда спортни ривожлантиришл учун яратилган шарт-шароит, яна айтаман, Президентимизнинг шахматга эътибори асосий омил бўлди.

Шарҳлар

Жанубий Кореяда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

30.10.2019, 11:48

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз “Сеул халқаро маданиятлар фестивали” доирасида Ўзбекистонинг маданияти, санъати ва туризм салоҳиятини тарғиб этишди.  Тадбирда ўзбек миллий таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари...
Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...
Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди (Фото)

04.10.2019, 15:49

2019 йил 4 октябр куни мобил ва модулли мактабгача таълим муассасаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар оддий МТТларни қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқ жойлари, тоғли ҳудудлар...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° дымка
Валюта курси
rightuz