Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Мамлакатимиздан 733 минг АҚШ доллари Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётганда тўхтатилди (видео)

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 26.10.2018, 15:41

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чуст тумани Ғова қишлоғи яқинидаги чегара ҳудуди орқали жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарнинг мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.

Маълум бўлишича, 1984 йил Чуст туманида туғилган Адҳам Аҳмадхонов бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машина юкхонасидаги уч дона полиэтилен пакетда 733 минг АҚШ долларини божхона назорат масканларини четлаб, Қирғизистонга ўтказиш мақсадида кетаётгани аниқланди ва мазкур далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Адҳам Аҳмадхоновни бу ишга акаси Бахтиёр Аҳмадхонов ундаган. У 2017 йили худди шу турдаги жиноятни содир этган ва айни пайтда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганига қарамай, яна қинғирлик кўчасига кириб, бу гал укасини йўлдан урган. Адҳам Аҳмадхоновнинг вазифаси Тошкент шаҳрида акаси таништирган шахслардан олган валюта қимматликларини Қирғизистонга ўтказиши керак бўлган Ғова қишлоғида яшовчи жиноий шеригига етказишдан иборат бўлган.

Давом эттирилган тезкор тадбир натижасида Адҳам Аҳмадхоновнинг ҳамтавоғи 1979 йил Чуст туманида туғилган, муқаддам судланган Одилхон Маҳмудов ҳам воқеа жойида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии