Ташкент +4° Wed 03:36
Долзарб мавзулар Фото

​«Россия-Культура» телеканали Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 26.10.2018, 15:52

«Россия-Культура» телеканали Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар” деб номланган 4-қисмдан иборат ҳужжатли фильмни суратга олади.

Фильмларда Буюк Ҳинд ва Ипак йўллари тарихи ва Ўзбекистон ҳудудида ривожланиб келган цивилизациялар, тинчлик ва биродарликда 130дан ортиқ миллатлар вакиллари яшаб келаётган қадимий мамлакатнинг бағрикенглиги, ўзбек миллий санъати, илм-фани, меъморчилиги, миллий таомлари ва пазандачилик анъаналари ҳақида сўз юритилади.

Фильмлар Ўзбекистоннинг қадим даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар бўлган маданий ва тарихий ривожланишининг асосий жиҳатларини қамраб олиши кутилмоқда.

“Биз россиялик телетомошабинга Ўзбекистон тўғрисида севги ҳақида қадимги халқ афсоналари: ўз юртига муҳаббат, санъат ва илм-фанга меҳр-муҳаббат, буюк саркардалар, жангчилар севгиси, инсоний ҳис-туйғуларнинг буюк тарихлари орқали сўзлаб бермоқчимиз, зеро уларсиз ўзбек халқи шундай ажойиб меъморий, шеърий, мусиқий намуналарни яратмаган ҳамда Ўзбекистон маданий мероси тушунчаси шаклланмаган бўлар эди”, - таъкидлаб ўтди ҳужжатли фильмнинг муаллифи ва продюсери Фирдавс Абдуҳолиқов.

Ҳужжатли фильмларни яратишда Ўзбекистоннинг етакчи архитекторлари, тарихчилари, диний муассасалари раҳбарлари, ўлкашунослари, илм-фан ва маданият арбоблари, таниқли ошпазлари қатнашади.

Ҳужжатли фильм сценарийси муаллифи Татьяна Басованинг таъкидлашича, «Россия-Культура» телеканали ва ЎЭОАВМА ҳамкорлиги «Ўзбекистон: қўлга киритилган кашфиётлар» фильмидан бошланган бўлиб, у бир йил аввал экранларга чиқарилган эди.

25 йил ичида Ўзбекистон тўғрисида биринчи бор суратга олинган фильм каналимизда яратилди. Таъкидлаб ўтишим керак, бу россияликларнинг назари ва уларнинг янги Ўзбекистонни ХХI аср воқелигида кўришлиги бўлган. Фильм юқори рейтингга эга бўлиб, телетомошабинларимизда катта қизиқиш уйғотди. Айнан шунинг учун биз ишни давом эттиришга қарор қилдик”.

Бугунги кунда бу ЎЭОАВМАнинг Россия телеканаллари билан биргаликдаги бешинчи лойиҳаси ҳисобланади. Бундан аввал «Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири», «Қорақалпоғистон – вақт қумлари оралаб», «Ўзбекистон: қўлга киритилган кашфиётлар», «Нукус. Номаълум коллекция» фильмлари яратилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии