Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

“Телевизорни ишхонангизга опкетинг”

Бўлимлар: МУТОЛАА
Теглар:
Добавлено: 26.10.2018, 16:15

Шом вақти. Эндигина 5 ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди. “Ойи, Ойижон, беркинмачоқ ўйнайлик. Мен беркинаман сиз топасиз, майлими? Она шоша-пиша овқатга сувни солди-ю, “Эй сени беркимачоғингдан бошқа дардим йўқми? Нари тур, бор ўйинчоғингни ўйна!” деди.

“Ёлғиз ўйнаб зерикиб кетдим унда менга дугона-ми, сингилми опкеб беринг”, деди Лола ялинганча.

“Ўзинг 10 та болани ўрнини босасан, сингилнинг нима кераги бор?Кўп гапирма, бор телефонимни ол, ўйинини ўйна. Овозинг ўчса бўлгани. Сериалим ўтиб кетади ҳозир, овқатни тайёрлаб олай унгача”, деб бақирганча, қизчани ҳайдади. Лола эса онасининг телефонини ўйнар экан, қорни очганини ҳис қилиб яна онаси атрофида айланди. Сериал ичига кириб кетган она “Чидаб тур” деб, жеркиб ташлади. Қизалоқ қорин ғамида ошхона томон йўл олди. Бир бурда нонни синдириб, онасининг олдигача юриб еб келди. Ерга тушган нон ушоғидан онанинг ғазаби қайнаб, боласини койиганча ушоқларни йиға бошлади. Лоланинг жажжи қўлларига тарсаки тушириб, у ҳам етмагандай бир бурда нонини ҳам тортқилаб олди. Қизалоқ йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолди. Ота ишдан кеч қайтиб, қорни тўқлигини айтди. Лоланинг қаердалигини сўраган отасига “Танноз қизингиз тўполонни қилиб-қилиб, охири йиғлаб ухлаб қолди, сўнги пайтларда жуда эркалатворяпсиз-да дадажониси, бир тергаб қўйинг”, деб шикоят қилди она. Бирин-кетин 3 соат сериалларни томоша қилган аёл таомни музлатгичга қўйишни ҳам унутди. Бир қозон овқатга қўл ҳам тегмай увол бўлди.Эрта тонг Лола уйғонгач ота қизини тартибга чақира бошлади.

— Она қизим катталарнинг гапига қулоқ солинг, ойижонингизнинг жаҳлини чиқарманг, Боғчага ақлли қиз бўлиб бориб келинг, кейин жимгина ўтиринг, хўпми?”

Шунда Лола норози оҳангда:

— Дадажон кетишингизда телевизорни ишхонангизга олиб кетинг, илтимос, мен қорним оч қолганда ойижоним овқат беришини, қоронғи бўлганда калтак емай, йиғламасдан ойижонимни бўйнидан қучоқлаб олиб, эртаклар эшитиб ухлашни хоҳлайман. Ойижонимни телевизордан қизғанаман. Кинолар ойижонимни мендан олиб қўяпти, — деди йиғламсираб. Бу гапдан сўнг отанинг ҳам, онанинг ҳам юрагидан бир нима чирт этиб узилгандай бўлди. Она беиҳтиёр кўзига ёш олди, қилган хатосини тушуниб етди. Ота ҳам бу оқшом ишдан эрта қайтиб, қизига эртак айтиб беришни ваъда қилди. Бу кун Лоладан хурсанд одам йўқ эди. Боғчага бориб “Мен энди ҳар куни эртак эшитиб ухлайман” деб мақтаниб қўйди.

Бола қувончи – олам қувончи. Аммо, ҳозирги кунда “Телевизор” касаллиги сабаб, айрим ота-оналар фарзанд тарбияси билан бир қаторда унинг соғлигига ҳам бефарқ қарамоқда. Она оиладаги соғлом турмуш тарзига риоя этмаслиги оқибатида боланинг иммунитети тушиб, камқонлик, ҳолсизлик, тез-тез шамоллаш кузатиляпти. Бундан ташқари, мурғаккина бола она билан бирга сериалга томошабин бўлиб, аҳлоқсиз саҳналарнинг ҳам гувоҳи бўлмоқда. Йўқоридаги ҳолат кўпчилик оилаларда кузатилган. Бекорга кетган бу вақтни фарзандингиз билан суҳбатлашишга бағишланг. Унинг олам-олам орзулари, улкан мақсадлари, эзгу ниятлари бор. Ҳозирданоқ келажакда ким бўлмоқчилигини айтиб беради. Болага ҳам суҳбатдош керак, ахир. Кичкинтойларни қалб билан эшитинг.

Шаҳноза Нуруллаева

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА