Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Янгийўлда турмуш ўртоғини ўлдириб, қочиб юрган аёл ушланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 01.11.2018, 08:41

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 30 июнь куни Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда турувчи аёл Б.Б. Нуробод маҳалласида жойлашган дала шийпонида ўзаро жанжал оқибатида Чиноз туманида яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Н.Б.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, жиноят содир этиб, яшириниб юрган шовотлик аёл Б.Б. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Б.Б. қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии