Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Одам савдосида гумонланувчи шахс қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 01.11.2018, 18:51

27 октябрь куни «Майский» блокпостида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси Ж.У. қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Тезкор хабарларга кўра, қўлга олинган шахс уч нафар Ўзбекистон фуқароларига: 28 ёшли Лола (исмлар ўзгартирилган), 32 ёшли Лобар ва 26 ёшли Дилбарга Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги массаж салонида ишлашни таклиф қилиб, катта даромад ваъда қилган. Аммо ҳақиқатда эса гумонланувчи қизларни чет давлатга ноқонуний жинсий эксплуатация учун юбориш билан шуғулланарди.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси 2 қисми («Одам савдоси») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Олиб борилаётган тергов ишлари давомида жиноят жабрланувчилари ва бошқа алоқадор шахслар аниқланади. Бундан ташқари, тергов давомида қизларни ушбу шубҳали таклифга рози бўлиш сабаблари ҳам ўрганилади ва одам савдосининг эҳтимолий жабрланувчиларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам берилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии