Ташкент +1° Wed 19:03
Долзарб мавзулар Фото

Ички ишлар ходимига жаҳорат етказган шахс жазога тортилди (видео)

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 12:22

2018 йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Гўзарбоши маҳалласидаги хонадонлардан бирида кечки маҳал ака-укалар ўртасида жанжал келиб чиқади.

Оила аъзоларидан бири келишмовчилик оқибатида юзага келган жанжални тўхтатиш фикрида Тошкент шаҳар ИИББ га хабар қилади.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган 3-батальон 1-отряд сафдори Эҳсонов жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

Укаси билан олишаётган Фарид важоҳатини сафдор Эҳсоновга кўрсатиб, қўлидаги ошхона пичоғини унга отиб юборади. Натижада пичоқ сафдорнинг ўнг юз яноқ соҳаси ва ўнг елка камарининг орқа юзасини санчиб, кесиб кетади.

Қонун олдида жавоб бераётган Фарид бу қилмишига ичкилик сабаб бўлганини ва афсусда эканлигини айтди.

Олмазор туман прокурорининг катта ёрдамчиси, судланувчига 2013 йилда 2 йилга аҳлоқ тузатиш ишлари, 2016 йилда эса 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланганига қарамай қайта жиноят содир этганлигини учун жазоси оғирлашишига
сабаб бўлишини айтди.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судяси ички ишлар ходимига жаҳорат
етказгани учун судланувчига жазо тайинлашда, илгари бўйича ўталмай қолган
жазони қисман қўшиш ва қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдириш бўйича ҳукмни
эълон қилди.

Судланувчига узил кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА