Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон ва Россия парламентлари​ ўртасида​ ҳамкорлик битими имзоланди​

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 13:43

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Матбуот учун қўшма баёнотда Ўзбекистон ва Россия парламентлари юқори палаталарининг раислари бўлиб ўтган икки томонлама мулоқот натижаларидан мамнун эканини билдириб, эришилган натижалар икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Ташриф доирасида жорий йилнинг 7 ноябрь куни Россия Федерациясининг кўзга кўринган сиёсий арбоблари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасидаги қарашларнинг яқинлигини ҳамда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини баҳолашда фикрлар бир-бирига тўғри келишини тасдиқладилар.

Жумладан, Россия Давлат Думаси Раиси В.В. Володин билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир кенг қамровли масалалар муҳокама этилди, бу борада янада кўпроқ муваффақиятга эришиш учун икки мамлакатда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот ва фикр алмашилди.

Шунингдек, Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳамкорлик бўйича комиссиясининг мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Қайд этилганидек, Ўзбекистонда Россияга амалга оширилган парламент делегациясининг расмий ташрифи Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада фаоллаштириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши таклифига биноан Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси парламент делегацияси ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА