Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Тожикистонда маҳбуслар исён кўтарди, 13 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 14:13

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибдаги колонияда маҳбуслар исён кўтарган. Натижада 13 нафар маҳбус ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълум бўлишича, маҳбуслардан бири "Ислом давлати" аъзоси қамоқхона қўриқчисини қуроллансизлантирган ва қамоқхона посбонининг автоматини тортиб олиб, назоратчи ва посбонларга қараб ўқ уза бошлаган.

Шу тарзда маҳбуслар колониянинг битта корпусини эгаллаб олганлар.

Сўғд вилояти спецнази исённи бостиришга муваффақ бўлган.

Ҳозирда махсус тергов гуруҳи воқеа жойида ишламоқда ва исён сабаблари ўрганилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА