Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Эрининг тўртинчи хотинини ва унинг икки ёш боласини ёқиб юборган кундош жинояти (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 08.11.2018, 15:45

2017 йилнинг 30 август куни кеч тахминан соат 23.00 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман қурилиш бозорида ёнғин келиб чиққани ҳақида ИИБга хабар келиб тушган.

Изланишлар натижасида бозор идораси ичида кўйиб кетган жасадлар топилади ва ёнғин қасддан содир этилгани аниқланади.

Маълум бўлишича, Назира эрининг ҳаж сафарига кетганидан фойдаланиб, жиноий режа тузади.

Аёл ўғли билан жиноий тил бириктириб, эрининг шаърий никоҳ билан яшаб келаётган хотинини қасддан ўлдириш мақсадида кундошининг яшаб турган жойига темир, арқон ва 18 литр бензин билан боради.

Уйда ухлаб ётган кундошини темир билан уради ва хушсиз ҳолатга келтиради. Кейин эса ўзи билан олиб келган бензинни уларнинг устига сепиб, ўт қўяди. Натижада кундоши ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди кўйиш тан жароҳатини олиб, воқеа жойида вафот этади.

Аланга ичида қолган Назирани ўғли ёнғиндан чиқариб олади. Она-бола йўловчи машинада шифохонага боради. Ачинарлиси, у ҳам кўйиш жароҳати натижасида вафот этади.

Жиноят тафсилотларини "Бир жиноят изидан" кўрсатувининг лавҳасида батафсил кўринг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА