Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Бир кунда 7 киши ис газидан заҳарланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 16:31

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ис газидан 7 киши заҳарланди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд қилинишича, Тошкент туманнинг “Ойдинҳаёт” МФЙда яшовчи К.И. (исмли аёл)нинг уйи ертўласига ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, 2 нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилган.

ИИВ баёнотига кўра, ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги “Себзор” МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабаб ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М.лар кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар.

Бу ерда ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА