Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

"Пахтакор" Одил Аҳмедовни қайтармоқчи

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 16:59

Келаси йили ОЧЛда жиддий мақсадларни кўзлаётганлар «шерлар» ўз таркибини кескин кучайтириш ҳаракатида. Жамоа бу борада селекция ишларини бошлаб юборган, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

СА ходими Шаҳбоз Беғамовнинг хабар беришича, жамоа Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов, «Қўқон-1912» сафида жавлон ураётган Жавоҳир Сидиқов сингари собиқ футболчиларини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Айни пайтда «Пахтакор» ушбу собиқ футболчилари хизматига жиддий қизиқмоқда.

Шунингдек, «Пахтакор»нинг қишки трансферлар шорт-листида «Локомотив» аъзолари — марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов ва ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина жамоа мураббийи Жасур Абдураимов «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин жамоа қишда собиқ футболчиларни ортга қайтариши мумкинлигини таъкидлаганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА