Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Остонада МДҲ Электр энергетика кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.11.2018, 17:35

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика кенгашининг 53-мажлиси бўлиб ўтди. Унда МДҲга аъзо мамлакатлар энергетика компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

МДҲга аъзо мамлакатлар электр энергетика тизимлари бирлашмасининг самарали фаолияти асосида ҳамдўстлик давлатлари иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси билан барқарор ва ишончли таъминлаш мазкур кенгашнинг бош мақсади ҳисобланади.

Мажлисда сўзга чиққан Ўзбекистон делегацияси раҳбари, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев иштирокчиларни мамлакатимизда электр энергия тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан таништириб, жорий йилда 370 МВтли энергоблок Тошкент ИЭСда тўлиқ қувват билан ишга туширилгани электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширганини таъкидлади.

Тадбирда МДҲ доирасида энергетика соҳасидаги халқаро шартномалар, МДҲ Электр энергетика кенгашининг меъёрий ва техник ҳужжатлари каби масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис якунларига кўра, МДҲ Электр энергетика кенгашига аъзо давлатлар электр энергетика соҳасида ҳамкорлик ва ҳамкорлик стратегиясига (асосий йўналишларга) ўзгартириш киритилди ва тасдиқланди. Шунингдек, энергетика соҳасида ходимлар тайёрлаш, МДҲ Электр энергетика кенгаши ишчи гуруҳининг фаолияти ва 2019 йилги иш режаси қабул қилинди. Бундан ташқари, МДҲ мамлакатларидаги бир қатор соҳа вакилларини "МДҲда хизмат кўрсатган энергетик" фахрий унвони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот ўрнида: МДҲ Электр энергетика кенгаши 1992 йил 14 февралда МДҲнинг электр энергетика соҳасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро битимга асосан ташкил этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА