Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон кубоги соҳиблари шарафланди (фото)

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар: Фото
Добавлено: 10.11.2018, 10:31

Жорий йилнинг 28 октябрь ва 9 ноябрь кунлари нафақат олмалиқликлар, балки Тошкент вилояти аҳолиси, айниқса, футбол мухлислари учун ёдда қоладиган бўлди.

Боиси, айнан 28 октябрь куни Олмалиқ шаҳрининг АГМК футбол жамоаси ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Ёдингизда бўлса, ўша куни Фарғонанинг “Истиқлол“ стадионида пойтахтнинг “Пахтакор“ жамоаси билан кечган финал баҳсида АГМК жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучиб, Ўзбекистон кубогига эга чиққан эди.

Бунгача олмалиқликлар кубок баҳслари доирасидаги 1/16 финал босқичида Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасини 1:0, 1/8 финалида Қаршининг “Насаф” жамоасини 2:1, ярим финал баҳсида эса “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Шундай қилиб, 28 октябрь олмалиқликлар учун тарихий санага айланди.

Ушбу сана билан бир қаторда 9 ноябрь ҳам унутилмас санага айланиши, шубҳасиз. Чунки айнан шу куни АГМК футбол жамоасини тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилиб, жамоанинг тарихий ғалабаси шаҳар бўйлаб кенг миқёсда нишонланди.

Тантанали тадбирда футбол мутахассислари, вилоят ва шаҳар фаоллари томонидан мамлакатимизда спортга, хусусан, миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, пировардида мазкур спорт турида сезиларли ривожланиш кузатилаётгани таъкидланди.

Тарихий натижа қайд этгани учун АГМК жамоаси аъзолари ва раҳбарият ходимларига автомобиллар топширилди. Жамоа ғалабасини нишонлашга келган ашаддий мухлислар учун 500 килограммлик ош дамланиб, меҳмонларга тарқатилди. Шунингдек, шаҳар бўйлаб турли кўнгилочар тадбирлар ва концерт дастурлари намойиш этилди.

Байрамона тадбирлар Ўзбекистон чемпионатининг 30-туридан ўрин олган АГМК – “Қўқон-1912“ жамоалари учрашувига уланиб кетди, деб ёзмоқда ЎзА.

23.JPG

17.JPG

44.JPG

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии