Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Сурат (ҳикоя)

Бўлимлар: МУТОЛАА
Теглар:
Добавлено: 12.11.2018, 16:21

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:

– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.

– Бўлди, кетдим.

– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. – Гап бор.

Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...

– Нима эди?

Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.

– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.

Ажабландим.

– Нега?

– Яқинда мен ўламан.

Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.

– Қўйсангиз-чи, ойи.

Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.

Орадан икки ҳафта ўтди-ю...

Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

Ўткир Ҳошимов

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии