Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

Андижонда фермер аёлини уриб ўлдирди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.11.2018, 09:58

Андижон вилояти Пахтаобод туманида яна бир мудҳиш воқеа юз берди. Тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари узоқ йиллардан буён умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган турмуш ўртоғини уриб ўлдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Терговолди суриштирув ишлари давом этаётганлиги сабабли аниқ манзил ва исм-шарифлар ҳақида аниқ маълумот бера олмаймиз.

Маълум бўлишича, оила ўртасидаги мудҳиш воқеага ўзаро келишмовчилик, хусусан, эрнинг спиртли ичимлик ичишга мойиллиги сабаб бўлган.

Яъни, икки фарзанднинг отаси бўлмиш оила бошлиғи мудҳиш воқеа юз берган куни ўз хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилмоқчи бўлган. Бундан дили ранжиган аёл эътироз билдирган ва бунинг ўрнига қишки мавсумга тайёргарлик кўришга чақирган. Ичкиси келиб турган эркак эса хотинини ароқ шишаси ва темир парчаси билан уриб (савалаб), танасининг турли қисмларига 72 та тан жароҳати етказган.

Кўп миқдорда олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ичкиликка ружу қўйган оила бошлиғи айни пайтда Пахтаобод туман прокуратурасида кўрсатма бермоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии